10:27 / 11.06.2018
8 261

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига 7 фоизлик кредитлар берилади

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига 7 фоизлик кредитлар берилади
Фото: Адлия вазирлиги
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Қарорга мувофиқ фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини молиявий қўллаб-қувватлаш жамғарманинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

Жамоат ишлари жамғармаси ва Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан ажратиладиган тегишлича 350 миллиард сўм ҳамда 150 миллиард сўм миқдоридаги бир марталик беғараз молиявий ёрдам;

Аукцион савдоларида фуқароларга ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини сотишдан тушадиган тушумнинг 10 фоизи;

Халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг кредитлари (қарзлари) ва грантлари;

Маблағларни депозит ҳисоб рақамларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

Қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Жамғарма маблағлари қуйидаги вазифаларни бажаришга йўналтирилади:

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига 3 йил муддатга, шу жумладан 1 йилгача имтиёзли давр билан 2 фоизлик банк маржасини ҳисобга олган ҳолда йиллик 7 фоиз ставкада кредитлар бериш учун АТ «Микрокредитбанк», АТ «Агробанк» ҳамда «Халқ банки»га ресурслар жойлаштиришга;

Тижорат банклари орқали Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича 2 фоиз банк маржасини ҳисобга олган ҳолда «Томорқа хизмати» МЧЖ, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бошқа ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, тайёрлаш, таъминлаш, савдо ташкилотлари ҳамда лизинг компанияларига моддий-техник базани мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва транспорт сотиб олиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг иссиқхоналарини қуриш учун материаллар ва бутловчи қисмлар харид қилишга кредитлар беришга;

Айланма маблағларга муҳтож бўлган «Томорқа хизмати» МЧЖларнинг устав фондини 25 фоиздан кам бўлмаган миқдорда шакллантиришга;

Фермер, деҳқон хўжаликларига инвестицияларни жалб қилиш ва томорқа ерларни ривожлантиришга ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа йўналишларга.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига 7 фоизлик кредитлар берилади