06:00 / 06.07.2018
3 260

Йўловчини ўлдириб, уни ариққа ташлаб қочган ҳайдовчи қидирилмоқда

Йўловчини ўлдириб, уни ариққа ташлаб қочган ҳайдовчи қидирилмоқда
Фарғона вилоятининг Қува туманида 4 июль куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Юзия қишлоғида жойлашган “Юзия” МФЙ биноси олдида ҳайдаб кетаётиб шу МФЙда яшаган М.Б.ни уриб юборган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада жабрланувчи воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи эса ўз жиноятини яшириш учун унинг жасадини Тошлоқ тумани Заркент қишлоғи А.Навоий кўчасидан оқиб ўтувчи ариққа ташлаб кетган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.

«Агарда кимда-ким ушбу ҳолатга гувоҳ бўлган, ҳайдовчи ёки автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки 102 телефон рақамига хабар беришларини сўраймиз!», - дейилади ИИВ хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Йўловчини ўлдириб, уни ариққа ташлаб қочган ҳайдовчи қидирилмоқда