13:55 / 04.09.2018
5 402

Ўзини «ички ишлар органи майори» деб таништириб юрган сохта ходим қўлга олинди

Ўзини «ички ишлар органи майори» деб таништириб юрган сохта ходим қўлга олинди
Сурхондарё вилоят ИИБ Ўз хавфсизлиги бўлими ўзини ички ишлар органи ходими деб таништириб, фуқаролардан ноқонуний пул тама қилиб юрган У.М. устидан келиб тушган маълумотга асосан, уни қўлга олиш бўйича вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда кенг қамровли тезкор тадбир ўтказди, деб хабар беради Kun.uz’га вилоят ИИБ матбуот хизмати.

2 август куни Сурхондарё вилоят ИИБ Ўз хавфсизлиги бўлимига келиб тушган маълумотга кўра, шу куни соат 10:00 ларда Термиз шаҳри «Паттакесар» маҳалласида яшовчи, фуқаро К.Б.нинг Термиз шаҳарида жойлашган сартарошхонасига фуқаролик кийимидаги шахс келиб, ўзини Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси катта терговчиси, майор «Ойбек» деб таништириб, ундан тезкор тадбирда иштирок этишини ва тадбирда қўлида бўлган тилла узугини ашёвий далил сифатида фойдаланиш учун беришини таклиф қилади ва фуқаро К.Б. билан Термиз шаҳрида жойлашган «ЦУМ» савдо марказига келиб, К.Б.га эшик олдида кутиб туришини айтиб, тилла узугини «ЦУМ»даги заргарлардан бирига сотиб, фуқаро К.Б.га тадбир қолдирилганлиги ва эртаси куни давом эттирилишини айтиб, сотган тилла узугининг пулларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб кетган.

Шу куннинг ўзида Термиз шаҳар «Маърифат» маҳалласида яшовчи фуқаро Х.М.га тегишли савдо дўконига фуқаролик кийимида бўлган шахс келиб, ўзини вилоят ИИБ ЖҚБ ходими «Ойбек» деб таништирганида фуқаро Х.М. ундан қўшниси томонидан уйининг ёнига ўрнатилган кузатув камерасини бошқа томонга қаратиб қўйдиришни илтимос қилади. «Ойбек» исмли ИИБ ходими ундан Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза ёздириб олиб, камерани бошқа томонга қаратиб қўйиш эвазига фуқаро Х.М.дан 100.000 сўм пулларни талаб қилиб, талаб қилинган 100.000 сўм пулдан 30.000 сўмини олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.

У.М. булар билан чекланиб қолмасдан, 3 август куни Жарқўрғон тумани буюм бозори ёнида киракашлик қилувчи Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро М.Ғ.нинг олдига фуқаролик кийимида бориб, ўзини вилоят ИИБ ЖҚБ бўлим бошлиғи майор «Ойбек» деб таништириб, махсус топшириқ билан юрганлигини, бир кун давомида уни автомашинаси билан вилоятнинг Қумқўрғон, Ангор, Қизириқ, Бандихон, Бойсун ва Денов туманларига олиб юриши кераклигини, эвазига 150.000 сўм пул ва автомашинасига 4 (тўрт) дона янги шинани ИИБдан олиб беришни ваъда қилиб, у билан айтилган манзилларга бориб келганидан сўнг, фуқаро М.Ғ.дан турмуш ўртоғини вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида ишловчи танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйишни ваъда бериб, 300.000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олиб, йўлкира ҳақи учун ваъда қилинган 150.000 сўм пулларни бермаганлиги аниқланган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида юқоридаги фуқароларга ўзини вилоят ИИБ ЖҚБ ва тергов бошқармаси ходими деб таништириб, фирибгарлик жиноятларини содир қилиб юрган «Ойбек» исмли шахс, Денов шаҳрида яшовчи, 2002 йилда ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми, 2004 йилда ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми, 267-моддаси 1-қисми, 2008 йилда ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми, 166-моддаси 2-қисми, 2015 йилда ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 1-қисми, 118-моддаси 2-қисми, 267-моддаси 2-қисми, 226-моддаси 2-қисми билан судланиб, ҳозирги кунда Денов тумани ИИБ ҲПБда аҳлоқ тузатиш жазосини ўтаётган 1983 йилда туғилган фуқаро У.М. эканлиги аниқланиб, ушланди.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзини «ички ишлар органи майори» деб таништириб юрган сохта ходим қўлга олинди