
Ассалому алайкум! Бир акамиз залолатдан уйғониб ҳидоят сари интилмоқда. Фақат у акамизни танасида расм (татировка) бор. Намоз ўқиш учун уларни аввал йўқ қилиш керакми? Уларни йўқ қилиш учун кўп вақт кетар экан, шу масалада бизга маслаҳат берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати жавоб берди:
– Ва алайкум ассалом! Йўқ қилиш шарт эмас. («Шарт» сўзи луғатда «аломат» маъносини билдиради. Шариатда, бир нарсанинг вужудга келиши унга боғлиқ бўлган ва ўзи ўша нарсадан ташқарида бўлган нарса «шарт»дир). Агар танадаги тасвир жониворнинг расми бўлса, уни ёпадиган кийим билан беркитиб ўқийверади. Буни деб намозни асло кечиктирмаслик керак. Аллоҳ таоло раҳматимга олай, жаннатимни берай деб турганида йўқ демаслик керак. Валлоҳу аълам! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар