Фото: Norma
Ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига давлат органлари ва ташкилотларида, шунингдек, устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиздан кўпроқ бўлган ташкилотларда кадрлар иши тартибини белгиловчи низом лойиҳаси жойлаштирилди, деб ёзади Daryo.
Низом барча давлат органлари ва ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар, Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тузилган хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиздан кўпроқ бўлган ташкилотлар учун амал қилади.
Ҳужжатга мувофиқ, ходимлар билан ишлаш бўлинмаларини, шунингдек, уларнинг мутахассисларини номлаш вариантлари таклиф этилмоқда. Бўлинмалар «Кадрлар хизмати», «Персонaлни ривожлантириш бўлими», «Персонaл билан ишлаш хизмати» ва ҳ.к. деб номланиши мумкин. Ходимлар билан ишлаш бўйича мутахассис эса «Персонaлни ривожлантириш бўйича менежер», «Кадрлар билан ишлаш бўйича мутахассис», «Кадрлар бўйича инспектор» ва ҳ.к. деб аталиши мумкин.
Ҳужжатда кадрлар хизматининг вазифалари, ҳуқуқлари, масъулият доираси, ташкилотнинг бошқа бўлинмалари билан хизмат алоқалари келтириб ўтилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Давлат органларида бевосита раҳбарга бўйсунувчи мурожаатлар билан ишловчи алоҳида бўлинмалар ташкил этилади

1 январдан бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ҳамда ҳокимлар мулк ва даромадларини декларация қилади

Ўзбекистонда давлат хизматчиларини очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш амалиётига ўтилади

Президент администрациясида янги лавозим жорий этилди

Мансабдор шахсларга нисбатан қўлланиладиган интизомий жазо чоралари турлари белгиланди

Тошкентда прописка қилиши мумкин бўлган ташкилотлар сони биттага кўпайди