Фото: ИИББ ахборот хизмати
21 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган «Олтин тегирмон» юклаш станциясида юк поездининг иккита бўш вагони (ғалла ташиш учун цистерналар) ағдарилиб кетди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабарига таяниб Кун нашри маълум қилмоқда.
Таъкидланишича, рўй берган ҳодиса натижасида одамлардан ҳеч ким жароҳат олмаган.
Бироқ, ағдарилиб кетган вагонлар туфайли тўсиқлар ва қисман - темир йўл яқинида жойлашган уйларнинг қўшимча иншоотлари девори вайрон бўлган.
![]()
Фото: ИИББ ахборот хизмати
«Ҳозирги пайтда ҳодиса содир бўлган жойда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги транспортдаги жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ИИББ вакиллари ишламоқда. Авария-тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Воқеа сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда», - дейилади маҳкама хабарида. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Учтепа туманида портлаш содир бўлди. Жароҳатланганлар бор

ИИББ Юнусободда содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот берди

Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бирининг балконлари қулаб тушди (фото)

Бугун Тошкентда иккита жиддий ЙТҲ содир бўлди (фото)

«Ўзбекистон темир йўллари» вагонлар нима сабабдан ағдарилиб кетганини маълум қилди

Тошкентда кўп қаватли уйда рўй берган ёнғиндан 1-7-қаватлар зарар кўрди (фото)