08:01 / 23.09.2018
7 109

«Иситиш» исломда борми?

«Иситиш» исломда борми?
Савол: Яқинда бир дугонамнинг фолбинга бориб, эрини ўзига «иситтириб» келганини эшитиб қолдим. Шунақа ишларга шариатда ижозат борми?

Жавоб: Кўпгина кишилар сеҳр-жодуга қўл уриб, уни фақатгина ҳаром иш деб ҳисоблайдилар. Аммо унинг куфр эканлигидан огоҳ эмаслар. Шунинг учун аксари ширк ва нотўғри сўзлар билан кўзбоғлашларни, эрни аёлга (ё аксинча) иситиш, совутишни ва ҳоказоларни ўрганишга қизиқадилар. Ваҳоланки, улар айнан сеҳрдир.

Шариатимизда сеҳргарликнинг жазоси қаттиқ. Чунки сеҳргар Аллоҳ таолони инкор этган ё унга куфрона иш қилган ҳисобланади. Бинобарин, Пайғамбаримиз (с.а.в.) сеҳрни етти машҳур ҳалок этувчи улкан гуноҳлар қаторида санаганлар. Мўмин киши дунё ва охиратда пушаймон бўладиган ишлардан сақланмоғи лозим.

Сеҳргарлик ҳақида яна қуйидаги ҳадиси шарифлар ворид бўлган: «Уч киши жаннатга кирмайди: ароқхўр, қариндошчиликни узган ва сеҳрни тасдиқлаган кишилар» (Имом Аҳмад ривояти).

«Жоду, кўзмунчоқ ва сеҳр (иссиқ-совуқ) ширкдир» (Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти).

Ҳар хил таги пуч сўзлар билан «дуохонлик» қилиш ҳам ман этилган. Аммо Қуръони карим оятларидан ўқиб ўзига ёки бошқа бировга дам солиш шариатимизда бор нарса, Пайғамбар (с.а.в.) суннатларидандир.
“Динда саволим бор” китобидан.

Манба: Irfon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Иситиш» исломда борми?