date
views 4 801

Тошкентдаги тунги клублардан бирида ёнғин чиқди (фото, видео)

Тошкентдаги тунги клублардан бирида ёнғин чиқди (фото, видео)
Фото: “7news.uz”
Тошкент шаҳри Чилонзор тумани 10-даҳасида жойлашган “Территория” тунги клубида ёнғин чиқди. Асосан бинонинг қўшиқ айтишга (Karaoke) мўлжалланган қисми ёнган.

Бинонинг 1-қаватида жойлашган спиртли ичимликлар магазини ва қолган дўконларга ёнғин шикаст етказмаган.

“7news.uz”нинг ишончли манбаси хабарига кўра, воқеа жойига Ёнғин хавфсизлиги ходимлари, Чилонзор туман ИИБнинг масъул вакиллари, Миллий гвардиянинг бир неча ходимлари етиб боришган.

Воқеа гувоҳининг фикрига кўра, 3та ёнғин ўчириш машинаси ва 15 га яқин ўт ўчирувчи тезкор ходимлар иш олиб боришмоқда.

Ёнғинни бартараф этиш учун барча чоралар кўрилган. Қатортол кўчасининг маълум бир қисми ЙҲХБ ходимлари томонидан вақтинчалик ёпиб қўйилган.
Ушбу содир бўлган ёнғин ҳақидаги лавҳани қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги тунги клублардан бирида ёнғин чиқди (фото, видео)