Прописка бўйича муҳим янгилик

1 дақиқа ўқиш8.1K
Прописка бўйича муҳим янгилик
Адлия вазирлиги томонидан Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳа парламент қуйи палатасига киритилган. Бу ҳақда «Davletovuz» канали хабар берди.

Маълумки, қонунчиликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискаси бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига нисбатан ушбу ҳудудларда яшаш ҳамда ишга жойлашиш билан боғлиқ қатор чекловлар мавжуд. Унга риоя этмаслик фуқаролар ва мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади.

Қонун лойиҳасига кўра, паспорт олишнинг белгиланган муддатини ўтказиб юборганлик учун вояга етмаган шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги бекор қилинади.

Ходимларнинг меҳнат муносабатлари жараёнида паспорт тизими қоидаларига риоя этмаганлиги учун иш берувчи маъмурий жавобгарлиги бекор қилинади.

Вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаганлик учун фуқароларнинг жавобгарлиги енгиллаштирилади.

Фуқароларнинг ўз турар жойларида вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган шахсларнинг яшаб туришига йўл қўйганлиги учун маъмурий жавобгарлик бекор қилиняпти. Мана шу норма яхши бўлибди.

Шунингдек, лойиҳада Меҳнат кодексининг 80-моддасига ҳам ўзгартиш киритилади. Янги тартибга мувофиқ, иш берувчи ишга кираётган шахс доимий ёки вақтинча пропискасиз бўлса ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган бўлса ишга қабул қилишни рад этиши мумкин эмас.

Қонун лойиҳаси қабул қилиниши ёки рад қилиниши мумкин.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?