Хусусий боғча мудираси инжиқланаётган 1 яшар гўдакни калтак ёрдамида тинчлантиргани аниқланди

1 дақиқа ўқиш5K
Хусусий боғча мудираси инжиқланаётган 1 яшар гўдакни калтак ёрдамида тинчлантиргани аниқланди
Воқеа Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги «Baby Univer» хусусий болалар боғчасида юз берган. 2016 йил 10 декабрида дунёга келган Маҳмудов Давроннинг онаси шу ҳақда тегишли ташкилотга шикоят аризаси билан мурожаат этган. Боланинг онаси Мадина Маҳмудованинг айтишича, шу йил 6 сентябр соат кундузги 15:30 да фарзандини олиб кетиш учун боғчага ташриф буюрган. Худди ўшанда боланинг юз, бурнининг устки қисмида кўкарган жойларни кўриб қолган.

Суриштирганда, боғча мудираси Даврон бошқа бола билан муштлашиб қолганини айтган. Аммо она бу гапга ишонмаган. Тегишли жойга мурожаат этган. Тиббий экспертиза кўкарган жойлар ёши улуғ одамнинг қўл зарбалари ҳосиласи эканини аниқлаб берган. Натижа шундай бўлганки, қўл зарбалари боғча мудираси А. Г. га тегишли бўлиб чиққан.

Яккасарой туман суди айбдорга нисбатан жазо белгилади. У энг кам иш ҳақининг уч баробари миқдоридаги жаримага тортилди. Аммо боғча мудираси айбини тан олиб боланинг яқинларидан узр сўраган бўлса-да, жабрланувчи томон жазодан норози эканини баён қилди.

Манба: uznews. uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?