07:31 / 04.10.2018
6 207

Чилонзор тумани ҳокими Тошкент шаҳри ҳокимига ўринбосар бўлди

Чилонзор тумани ҳокими Тошкент шаҳри ҳокимига ўринбосар бўлди
Тошкент шаҳар ҳокимлигида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди.

Чилонзор тумани ҳокими Даврон Ҳидоятов Тошкент шаҳри ҳокимига ўринбосар бўлди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати «Kun.uz»га хабар қилишича, Даврон Абдулпаттахович Ҳидоятов Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

У бу лавозимда Нодиржон Эргашевич Максумовнинг ўрнида иш бошлайди.

Даврон Хидоятов 1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.

Кўп йиллар Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси сифатида ишлаган Ҳидоятов 2017 йилнинг апрелида лавозимдан олиниб, Чилонзор тумани ҳокимлигига туширилганди.

Шу йилнинг июнида у Тошкент шаҳридаги барча туманлар ҳокимлари билан бир кунда ишдан олиниб, ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида лавозимга қайта тайинланганди.

Айни вақтда Чилонзор туманига ким янги ҳоким бўлгани тўғрисида маълумот йўқ.

Тошкент шаҳри ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда яна бир тайинлов амалга оширилган.

Ҳаёт Илясович Иноғамов Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Бунга қадар Ҳаёт Иноғамов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Tashkent City» халқаро ишбилармонлик маркази Дирекцияси давлат унитар корхонаси директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

У 1986 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йилда Тошкент автомобил ва йўллар институтини тамомлаган.

Бундан аввалроқ Марказий банк раиси ўринбосари Шерзод Рафатович Хаджизадаев Қаҳрамон Арипов ўрнига Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чилонзор тумани ҳокими Тошкент шаҳри ҳокимига ўринбосар бўлди