Ишни эплай олмаган "КРУ" бошлиғи ўринбосари порани қайтараётганда қўлга тушди

1 дақиқа ўқиш6.8K
Ишни эплай олмаган "КРУ" бошлиғи ўринбосари порани қайтараётганда қўлга тушди
Жиззах вилоят Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.К 1200 АҚШ доллари ва 4 млн. сўм пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Жиззах вилоят ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларига таяниб sangzor.uz хабар берди.

Жиззах шаҳрида рўйхатдан ўтказилган "Дилором-Шахризода” МЧЖнинг Пахтакор туманидаги "Шодлик” мактабгача таълим муассасасида амалга оширилган қурилиш ишлари бўйича 2018 йил февраль ойида вилоят назорат тафтиш бошқармаси томонидан текширув ўтказилган.

Текширув натижасида, аниқланган 36 млн. сўмлик камомадни ёпиб бериш эвазига Жиззах вилоят Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.К, фирма раҳбари Х.Хдан 1200 АҚШ доллари ва 4 млн. сўм пулларни пора сифатида олган. Бундан ташқари, Ш.К ўз ҳовлисида ҳаммом қураман деб, Х.Хдан 1000 дона шлакоблок, 1 тонна цемент ва 12 дона шифер олган.

Аммо вилоят Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.К, "Дилором-Шахризода” МЧЖнинг камомадини ёпа олмагач олган пулларини бир қисми 1,5 млн. сўмни молия бошқармаси архивариуси Э.Г орқали Х.Хга 2018 йил сентябрь ойи бошида қайтараётган вақтида вилоят ДХХ бошқармаси ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда жиноят устида қўлга олинган.

Ҳозирда, Ш.Кга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "в” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва қамоққа олиниб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?