Ўзбекистон ва Қатар биринчи хонимлари (Фото)

1 дақиқа ўқиш8.9K
Ўзбекистон ва Қатар биринчи хонимлари (Фото)
Қатар собиқ амири шайх Ҳамад бин Халиф ал Танийнинг турмуш ўртоғи, Қатарнинг ҳозирги амири шайх Тамим ибн Ҳамад ал Танийнинг онаси Мўза бинт Носир ал Миснид Ўзбекистонга хусусий ташриф билан келган. Бу ҳақда унинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Ўзбекистон ва Қатар биринчи хонимлари (Фото)
«Ўзбекистон биринчи хоними Зироатхон Ҳошимова жаноби олиялари билан, шу ёздаги хусусий ташриф вақтида», - дейилган Мўза бинт Носир ал Мисниднинг саҳифасида.
Ўзбекистон ва Қатар биринчи хонимлари (Фото)
Фото: Facebook/Moza bint Nasser
Шунингдек, эълон қилинган фотосуратда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг рафиқаси Зироатхон Ҳошимовадан ташқари, унинг қизи Шаҳноза Мирзиёевани ҳам кўриш мумкин.
Ўзбекистон ва Қатар биринчи хонимлари (Фото)
Фото: Facebook/Moza bint Nasser
Маълумот учун: Мўза бинт Носир ал Миснид Қатар собиқ амири шайх Ҳамад бин Халиф ал Танийнинг уч хотинидан иккинчиси саналади. У сиёсат ва жамоат арбоби сифатида танилган.

Мўза ал Миснид қатор давлат ва халқаро лавозимларга эга. Улар орасида: Қатар таълим, илм-фан ва жамият тараққиёти жамғармаси раҳбари, Оила масалалари бўйича Олий кенгаш президенти, Таълим бўйича Олий кенгаш вице-президенти, ЮНЕСКО махсус вакили.

У Виржиния Ҳамдўстлик Университети (Virginia Commonwealth University), Техас A & M университети (Texas A & M University), Карнеги-Мелон Университети (Carnegie Mellon University), Лондон Империя Коллежи (Imperial College London) ва Жоржтаун университети (Georgetown University) фахрий докторлик унвонларига эга.

Етти нафар фарзанди бор: шайх Ҳамад бин Халиф ал Таний (2013 йил 25 июндан Қатарнинг 4-амири);
шайх Жасим бин Халиф ал Таний;
Жоан Ҳамад ал Таний;
Халифа Хамад ал Таний;
Муҳаммад Ҳамад ал Таний;
Ал Майёсса Ҳамад ал Таний;
Ҳинд Ҳамад ал Таний.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?