date
views 5 609

Тошкент метрополитенида нима содир бўлди?

Тошкент метрополитенида нима содир бўлди?
Бугун, 11 октябрь куни соат тахминан 15.00 ларда Тошкент метрополитенининг "Чилонзор" йўналишида йўловчилар тўпланиб қолган.

"Даракчи плюс" газетасининг мухбири ушбу ҳолатни шундай изоҳлади:

"Пахтакор" метро бекатида жуда кўп одам тўпланиб қолган эди. "Олмазор" бекатига кетувчи йўлда бўш поезд турган эди, лекин вагонларнинг эшиги ёпиқ эди. Бироздан кейин ушбу поезд ҳаракатланиб, бошқа поезд келди. Йўловчилар бўш вагонларга кира бошладилар. Лекин шунда ҳам поезд ҳаракатланмади. Шунда станция навбатчиси, бу поезд юрмаслигини, бошқа поездни кутиб туришни айтди.

Шу пайтда қарама-қарши йўналишда ҳам поезд бўш вагонлари билан келди. Беш дақиқадан кейин ушбу поезд вагонларидаги эшиклар очилди. Вагонлар тўлди".
Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида "Тошкент метрополитени" УК корхонасига қўнғироқ қилдик. Лекин гўшакни ҳеч ким кўтармади.

Умид қиламиз, мутасаддилар бунга изоҳ беришади.

Юқоридаги суратда: "Пахтакор" метро бекатида поезд юргандан кейин.

Пастдаги расм: "Мустакиллик майдони" метро бекати, одатда бу ерда одам кўп бўлмайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент метрополитенида нима содир бўлди?