2 920
Ўзбекистонликлар Қозоғистоннинг арзон маҳсулотлари учун чегарада навбатда туришибди (видео)

Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистондан маҳсулот харид қилиш мақсадида ушбу давлат билан чегарада бир неча соатлаб туришибди, дея хабар беради «Kun.uz».
Энг кўп талаб озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший техника ва қурилиш материалларига бор. Ўзбек сотувчиларининг сўзларига кўра, уларни нафақат арзон нархлар, балки Қозоғистон маҳсулотларининг сифати билан ҳам ўзига жалб этилмоқда.
Ўзбекистондан деярли 30 минг нафар фуқаро Қозоғистондан ҳар куни чиқиб кетади ва бу фақатгина «Ипак Йўли» чегара пункти орқали рўй беради. Уларнинг аксарияти Қозоғистон бозорларида сотиб олинган маҳсулотлар ва техникаларни ўзлари билан олиб ўтади. Мевалар ҳам импорт қилинади. Ўзбек ишбилармонлари сўзларига кўра, Қозоғистон маҳсулотларига бўлган талаб жуда юқори, чунки у яхши сифатга эга.
«Ўзбекистон ички бозорида Қозоғистонда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга талаб тинимсиз ўсиб бормоқда. Бу бизларнинг президентларимиз сиёсати асосидир. Ўзбек халқи сизларнинг товарларни яхши сотиб олмоқда», - дейди тадбиркор Суръат Обидов.
«Мен қозоқ конфетларини сотиб оламан. Албатта, нархи арзон. Бундан ташқари, ун, сариёғ ва баъзан ўсимлик ёғи сотиб оламан. Менга Қозоғистон маҳсулотлари ёқади», - дейди Тошкентда яшовчи Анна Вишняк.
Қозоғистондан Ўзбекистонга ҳаво қатнови орқали олиб ўтиладиган товарлар қиймати икки минг доллардан ошмаслиги керак. ҚҚСни ҳисобга олмаганда. Агар темир йўл транспорти ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ерда лимит минг доллар атрофида белгиланган. Чегарадан пиёда ўтишни танлаганлар эса, ўз ёнида қиймати 300 доллардан ортиқ бўлмаган маҳсулотга эга бўлиши керак.
«Айни пайтда, бу икки давлат ўртасидаги тўлақонли савдо-сотиққа тўсқинлик қилаётган асосий нарсадир. Унинг бекор қилиниши икки иқтисодиётга товар айланмасининг янада юқори даражасига чиқиш имконини беради, деб ҳисоблайдилар қўшни республикада», - дейди «Хабар 24» мухбирлари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик журналистлар Ўзбекистонга хомашё экспортидан ташвишга тушиб қолганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Тошкентда 15 декарбдан ишончли ва арзон озиқ-овқат ярмаркалари очилади

Ўзбекистон - Қозоғистон чегарасидаги ўтказиш пунктларидан бири бир неча ойга ёпилмоқда

Қозоғистондан 200 минг сўмга техника олиб келган яхшими ёки ўзимизда чиққан маҳсулотни 500 минг сўмга харид қилган афзалми?

Ўзбекистонда қозоқ бензини пайдо бўладими? – “Ўзбекнефтгаз” жавоби

Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари

Номаълум шахслар бриллиант узуклар ва 76 минг долларни Қозоғистондан Ўзбекистонга олиб ўтишга уринди