date
views 11 803

Самарқанд шаҳрида мудҳиш қотиллик юз берди

Самарқанд шаҳрида мудҳиш қотиллик юз берди
Самарқандда 1999 йилда туғилган Т.А. ўзидан 20 ёш катта бўлган фуқаро, 1979 йилда туғилган Ш.Р.га оғир тан жароҳати етказган. Натижада фуқаро Ш.Р. воқеа жойида ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.

Самарқанд вилояти прокуратураси матбуот хизмати берган маълумотга кўра, 15 октябрь куни соат тахминан 09:30 атрофида Самарқанд шаҳрида Т.А. таниши Ш.Р. билан олдиндан бўлган келишмовчилик сабабли уйидан ошхона пичоғи билан қуролланиб, автомобиль эҳтиёт қисмлари савдо дўкони ичида Ш.Р.га бир неча зарба берган.

Ш.Р. олган тан жароҳати билан савдо дўконидан қочиб кетаётган вақтида Т.А. уни қувлаб бориб, «Эркин савдо» мажмуаси рўпарасида яна унга бир неча маротаба пичоқ билан урган. Оқибатда Ш.Р. ҳодиса жойида вафот этган.

Судга оид тиббий экспертизанинг берган дастлабки маълумотга кўра, марҳум Ш.Р.нинг ўлими ички ва ташқи қон кетиш натижасида келиб чиққанлиги баён этилган.

Ҳолат юзасидан Т.А.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанд шаҳрида мудҳиш қотиллик юз берди