19:32 / 20.10.2018
11 142

Навоийдаги саунада қинғирликлар фош этилди

Навоийдаги саунада қинғирликлар фош этилди
Навоий шаҳридаги “Руская душа” саунасида массажчи ходиманинг қўшимча пул эвазига “интим” хизмат кўрсатиши фош этилди.

Аслида мазкур саунада жорий йилнинг 27 июнь кунида ҳам ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 1987 йил Самарқанд вилояти Нарпай туманида туғилган фуқаро С. Н. қўшимча тўлов эвазига мижозларга интим хизмат кўрсатаётганлиги рад этиб бўлмас ашёвий далиллар билан фош этилган ва фуқарога маъмурий ишлар бўйича Навоий шаҳар суди томонидан жазо тайинланган эди.

Жорий йилнинг 15 октябрь куни Навоий вилоят ИИБ ҳамда шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида ушбу саунада массажчи бўлиб ишлаётган К.Л. назоратдаги мижоз сифатида кирган фуқародан маълум миқдордаги маблағ эвазига бузуқлик билан шуғулланаётган вақтда ушланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийдаги саунада қинғирликлар фош этилди