14:00 / 22.10.2018
3 929

Ер олиб бераман деб 700 млн сўм пулни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди

Ер олиб бераман деб 700 млн сўм пулни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 2018 йилнинг 20 октябрь куни ИИБ ТБга тушган мурожаатга келиб тушди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Унда қайд қилинишича, шу йилнинг август ойида М.Улуғбек туманида яшовчи Х.А. Бошлиқ даҳасида яшовчи Х.И.га “Жанубий” вокзал атрофидан ер майдонини олиб беришини ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан ундан 700.000.000 сўм пулини олган ҳамда берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Кўрилган чоралар натижасида Х.А. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ер олиб бераман деб 700 млн сўм пулни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди