04:06 / 24.10.2018
9 188

Андижон вилояти ҳокими тушликкача 50 килограммдан ортиқ пахта терди (фото)

Андижон вилояти ҳокими тушликкача 50 килограммдан ортиқ пахта терди (фото)
22 октябрь куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов оила аъзолари, қариндошлари билан биргаликда Пахтаобод туманидаги Бўстон массиви “Дилкушод Нилуфар” фермер хўжалиги далаларида пахта терди.

Шу куни тушликка қадар вилоят раҳбари 50 килограммдан ортиқ пахта терди.

Октябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида об-ҳавонинг кескин пасайиши терим суръатини кескин тушириб юборди. Шу каби ҳолатлар инобатга олиниб, ҳафтанинг дам олиш, яъни шанба-якшанба кунлари Андижон вилоятида "Умумхалқ ҳашари кунлари" дея эълон қилинди. Вилоят ташкилотлари мутасаддилари теримчилар ҳолидан хабар олиш ҳамда намуна бўлиш мақсадида, пахта теримида иштирок этиб, ҳашарчиларнинг кўнглини кўтармоқда.

Андижон вилоят ҳокими, шунингдек, Избоскан тумани Урганжи массивидаги “Урганжи Обиджон ҳосили мўл” фермер хўжалигидаги пахта йиғим-теримида ҳам иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозир Андижон вилояти пахта йиғим-терими бўйича йиллик режа борасида 80 фоиздан ортиқ натижа билан 2-ўринда бормоқда.

Маълумот учун: Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон қишлоқ хўжалиги (ҳозирги Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалини) тамомлаган. Турли йилларда Пахтаобод туманида ширкат хўжалиги бригадири, раиси, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи, туман ҳокими, қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.





arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижон вилояти ҳокими тушликкача 50 килограммдан ортиқ пахта терди (фото)