21:15 / 26.10.2018
3 066

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ягона виза жорий этиладими?

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ягона виза жорий этиладими?
Остона шаҳрида Қозоғистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир давомида томонлар консуллик бўйича ўзаро муносабатлар ҳолатини муҳокамадан ўтказди ва якунда тегишли протокол қабул қилинди. Унда Қозоғистон томонидан консуллик хизматлари департаменти бошлиғи Тауболди Умбетбаев, Ўзбекистон томонидан консуллик-ҳуқуқ департаменти бошлиғи ўринбосари Фариддин Насриев иштирок этди.

Музокаралар давомида икки мамлакат ўртасида туризмни ривожлантиришга хизмат қиладиган Silk Road(Буюк ипак йўли) визасини жорий этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида шенген визаси каби ягона визани яратиш ғояси қозоғистонлик сенатор Дариға Назарбоева томонидан шу йил июнь ойида илк бор билдирилган эди. Унинг фикрича, бу Ўрта Осиёга янада кўпроқ туристларни жалб этиш имконини беради.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ягона виза жорий этиладими?