14:12 / 06.11.2018
4 008

Самарқандда ҳадис илми мактаби ташкил этилди

Самарқандда ҳадис илми мактаби ташкил этилди
Президентимизнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, мазкур янги таълим муассасаси Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги Хўжа Исмоил шаҳарчасида бунёд этилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази биносида иш олиб боради.

Ҳозирда юртимизда фаолият олиб бораётган олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларида дарслар умумий йўналишда олиб борилади. Шу боис, ҳадис илмини ўргатишга ихтисослашган таълим йўналишидаги илм даргоҳига эҳтиёж бор эди. Чунки буюк муҳаддислар яшаб ўтган заминимизда ҳадис илми бўйича билимдон, боболар йўлини муносиб давом эттирадиган мутахассисларга талаб юқори.

Ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган ҳадис илми мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш ҳамда динимиз асослари ва ҳадис илмини пухта ўзлаштирган олий маълyмотли етук мутахассислар тайёрлаш мақсадида ташкил этилаётган ушбу таълим даргоҳи айни эҳтиёжни қондиришга хизмат қилади.

Ҳадис илми мактаби Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигида олий таълим берувчи нодавлат таълим муассасаси ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда ҳадис илми мактаби ташкил этилди