15:15 / 15.11.2018
3 741

“Малика” савдо мажмуасида нима мақсадда назорат тадбири ўтказилганди?

“Малика” савдо мажмуасида нима мақсадда назорат тадбири ўтказилганди?
Тошкент шаҳридаги маиший техника воситалари савдосига ихтисослаштирилган “Малика” савдо мажмуасида куни кеча Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ташкил этилган назорат тадбири бўйича интернет сайтларида ва ижтимоий тармоқларда кўплаб турли талқиндаги фикрлар тарқалмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан Давлат солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади. Бу ҳақида ДСҚ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар берди.

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни “Малика” савдо мажмуасида Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида 13 нафар фуқаро тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан, чет элда ишлаб чиқарилган ва республикамизга яширин йўллар орқали олиб кирилиб, ҳеч қандай ҳужжатларсиз маиший техника савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланган.

Ушбу фуқаролар истеъмолчилар ҳуқуқларини қўпол равишда бузиб, сифат сертификатига эга бўлмаган товарлар савдоси ҳамда соғлом рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатган ҳолда, давлат бюджети олдида мажбуриятларни бажармай, умуман солиқларни тўламаган.

Назорат тадбири давомида давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан ноқонуний равишда савдога қўйилган умумий қиймати қарийб 308 млн. сўмлик сўмлик 66 та маиший техника воситалари, 7,8 мингта уяли алоқа ва аксессуарлар Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси”нинг 176-моддасига асосан масала қонуний ҳал бўлгунига қадар вақтинчалик олиб қўйилди.

Давлат солиқ қўмитаси белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ва қонуний фаолият юритаётган тадбиркорларнинг савдо билан шуғулланиши учун ҳеч қандай тўсқинликка йўл қўйилмаслигини маълум қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Малика” савдо мажмуасида нима мақсадда назорат тадбири ўтказилганди?