00:20 / 27.11.2018
3 553

Француз компаниялари Чорвоқ кўли атрофини ободонлаштириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқади

Француз компаниялари Чорвоқ кўли атрофини ободонлаштириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқади
Француз компаниялари консорциуми "Orex Loisirs", "Compagnie des Alpes", "Geode", "Egis", "Epode" va "Patriarch" "Бўстонлиқ" туристик зонасини ободонлаштириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқади. Мазкур лойиҳа жорий йилнинг 21 ноябрь куни Тошкент вилояти ва консорциум ўртасида имзоланган шартнома доирасида амалга оширилади. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати раҳбари Ойбек Мусурмонқулов хабар берди.

"Тошкент вилоятида алпинизм, сноуборд, аэронавигация, велосипед ва мотор спортини ривожлантириш учун барча имкониятлар мавжуд. Бундан ташқари, эко ва қишлоқ хўжалиги туризмини ривожлантириш учун ҳам имкониятлар бор. Бугунги кунда Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон туманларида 160 дан зиёд меҳмонхона қурилмоқда”, дейди Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Иброҳимов.

Франция консорциуми компаниялари Чорвоқ кўли атрофида қишки ва ёзги курорт – дам олиш зоналарини аниқлаш ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш билан шуғулланди.

Бундан ташқари, Франция ривожланиш агентлиги Чорвоқ тўғони учун бирлашган бошқарув режасини ҳам таклиф қилган. Мазкур режа туризм соҳасида сувдан фойдаланишни оптималлаштиришга имкон беради.

Шунингдек, Франциянинг туризм соҳасидаги мутахассислари Ўзбекистонда шаҳарсозликнинг турли моделларини тақдим этишлари ва инфратузилманинг даражасини ва нархини ҳисоблашлари мумкин. Бу ҳақда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

Олдин хабар берилганидек, 19-21 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида туризм соҳасида биринчи халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди. Унда хорижий ва маҳаллий инвесторлар билан қатор битимлар имзоланган.

"Orex Loisirs", "Compagnie des Alpes", "Geode", "Egis", "Epode" va "Patriarch" Нью-Йорк, Лондон, Франкфурт, Шанхай ва Дубайда ўз савдо офислари бўлган йирик француз туризм компаниялари ҳисобланади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Француз компаниялари Чорвоқ кўли атрофини ободонлаштириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқади