date
views 5 476

Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида дам олиш учун сув омборлари очилади

Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида дам олиш учун сув омборлари очилади
Ўзбекистонда экотуризмни ташкил қилиш учун сув омборлари очилади, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Бунда гап Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Андижон, Жиззах, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳақида бормоқда. Жами 18 та сувда дам олиш зоналарини ташкил қилиш режалаштирилмоқда.

Низомга мувофиқ, юридик ва жисмоний шахслар ер майдонларини электрон аукцион орқали узоқ муддатли ижарага олиши мумкин.

Аввалроқ Франциянинг туризм ва рекреацион зоналар яратиш соҳасида фаолият юритувчи етакчи компанияларини «Чорвоқ» эркин туристик зонасини яратиш доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларга жалб қилиш масалаларини муҳокама қилинган эди. Франциянинг туризм соҳасидаги Orex Loisirs, Compagnie des Alpes, Geode, Egis, Epode ва Patriarche компанияларидан иборат консорциуми 21 ноябрь Франция элчиси иштирокида Тошкент вилояти ҳокимияти билан битим имзолади. Мазкур битим Франция ҳукумати томонидан «Чорвоқ» эркин сайёҳлик зонасини лойиҳалаштириш бўйича маблағ ажратилганидан сўнг имзоланди. Консорциум ишчи гуруҳи ҳудудни дастлабки ўрганиш ишларини бошлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида дам олиш учун сув омборлари очилади