Олий суднинг янги таркиби сайланди

Олий суднинг янги таркиби сайланди
Фото: Turon24
14 декабрь куни Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди. Олий суднинг 3 нафар судьяси – Воҳид Назаров, Умиджон Расулбердиев ва Маҳаматиброҳим Туланов бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Сенаторлар Ўзбекистон Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди ва унинг якунлари бўйича Сенат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Нодира Бобохонова, Абдувоҳид Қосимов, Талъатжон Мелибоев ва Бахберган Убайдуллаевлар 10 йил муддатга Олий суд судьялари этиб сайланишган. Икром Муслимов эса муддатсиз даврга Олий суд судьяси этиб сайланган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар