23:49 / 20.12.2018
5 217

Гулистон шаҳридаги бозорда 8 та дўкон ёниб кетди (фото)

Гулистон шаҳридаги бозорда 8 та дўкон ёниб кетди (фото)
Фото: Turon24
20 декабрь куни Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри Бунёдкор кўчасида жойлашган савдо дўконида ёнғин юз берди. Ёнғин натижасида бинонинг 2-қаватида жойлашган 8 та дўконнинг шифт, том ва ички қисми, жами тахминан 180 кв метр ёниб зарарланган. Бу ҳақда вилоят ёнғин хавфсизлик бошқармаси ахборот хизмати ходими Беҳзод Ҳамроевга таяниб, Turon24 маълум қилди.

Маълумотга кўра, ёнғинни ўчириш ва бартараф этишга Гулистон шаҳар ёнғин хавфсизлик бошқармасидан 4 та, Янгиер шаҳридан 1 та ва Мирзаобод туманидан 1 та ўт ўчирувчилар экипажи жалб этилган.

Ёнғин соат кундуз 13:00 да бошланган ва ўт ўчирувчилар томонидан соат 13:12 да қуршаб олиниб, соат 13:49 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олганлар йўқ. Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин қисқа туташув натижасида келиб чиққан.

Ижтимоий тармоқларга жойланган тасвир ва суратларда 36 та дўкон ёнганлиги изоҳи қолдирилган.

Фото: Turon24
Воқеа гувоҳларининг айтишича, икки қаватли савдо ва хизмат кўрсатиш дўконларининг фақатгина иккинчи қавати ёнган. Дастлабки ёнғин ҳам бинонинг иккинчи қаватида, тикувчилик хизмат кўрсатиш дўконида бошланган.

Фото: Turon24
Бошқа бир гувоҳнинг айтишича, бино трасформаторига келиб туташган симларнинг узилиб кетиши натижасида қисқа туташув юз берган.

Фото: Turon24
Шаҳарнинг Бунёдкор кўчасида жойлашган савдо мажмуасида 2017 йилнинг август ойида ҳам ёнғин юз берган эди.

Фото: Turon24

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Гулистон шаҳридаги бозорда 8 та дўкон ёниб кетди (фото)