Оталик бурчини унутганлар. . .

1 дақиқа ўқиш5.2K
Оталик бурчини унутганлар. . .
Маълумки, болаларнинг таълими, сифатли овқатланиши, руҳан соғлом ва баркамол улғайиши бевосита оила даромадига ҳам боғлиқ. Болага уни ким таъмин этаётганининг фарқи йўқ. У, аввало, ҳам отасининг, ҳам онасининг эътибори, мадади ва хайрихоҳлигига муҳтождир.

Бу борада Мажбурий ижро бюроси томонидан тегишли чоралар кўриб келинмоқда.

Масалан, Мажбурий ижро бюроси Тошкент шахар Чилонзор туман бўлими томонидан Чилонзор туман маъмурий суди билан хамкорликда Тошкент юридик коллежи биносида очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Ушбу ўтказилган сайёр суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 474-моддасига асосан алимент тўловларини ўз вақтида тўламаган қарздорларга нисбатан маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартириш киритилган бўлиб, унга кўра ушбу кодекснинг 474-моддасига асосан алимент тўловларни тўламаслик
15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олинишига сабаб бўлиши мумкин.

МИБнинг Чилонзор туман бўлими билан Чилонзор туман маъмурий суди томонидан ҳамкорликда 18.12.2018 йилда ўтказилган сайёр суд мажлисида суд буйруғига асосан қарздор В.Петриченкодан ундирувчи Р.Давидян фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ижро ҳужжати бўйича жами бўлиб 1.537.196 сўм алимент пуллари ундирувчига ўз вақтида тўлаб бермаган.

Суд мажлисида фуқаро В.Петриченко ўз айбига иқрорлигини билдириб, алимент пулларини тўлаб беришини бироқ унга бироз муддат кераклигини айтиб, оилавий шароити ва вақтинча ишсизлигини инобатга олган холда суддан енгиллик беришни сўради.

Ўз навбатида суд томонларнинг кўрсатувларини тинглаб, шунингдек сайёр суд мажлиси иштирокчиларининг фикрларини инобатга олиб фуқаро В.Петриченкога 10 суткалик маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

Учтепа туманлараро судининг 14.09.2017 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор У.Расулходжаевдан ундирувчи Н.Расулходжаева фойдасига уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун хар ойлик иш хақи ва бошқа даромадларининг ½ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлиб, қарздорлик ҳозирда жами 4.318.106 сўмни ташкил этган.

Суд мажлиси қарздор ва иштирокчиларининг фикрларини инобатга олиб фуқаро У.Расулходжаевга 5 суткалик маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?