
Президент қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 январдан жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат органлари, ташкилотлар ва жамоатчилик тузилмаларининг фаолияти ташкил этилиши ва мувофиқлаштирилишини таъминлаш учун ҳудудлар қуйидагича бириктирилди:
- Бош прокурорга – Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани;
- Миллий гвардия қўмондонига – Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани;
- Ички ишлар вазирига – Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари.
Шунингдек, республиканинг барча ҳудудларида қуйидагича амалиёт босқичма-босқич жорий этилади:
- прокуратура органлари томонидан ички ишлар органлари билан биргаликда маҳаллалар кесимида жиноятлар акс эттирилган туман (шаҳар)ларнинг электрон геоинформацион хариталари тузилади ва тизимли юритилади;
- хавфларни ҳамда жиноятларнинг содир этиш сабаблари ва шароитларини аниқлаш, уларнинг олдини олиш бўйича ўз стратегияларини ишлаб чиқади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар