22:43 / 01.01.2019
3 747

Атеист нимадан умид қилади?

Атеист нимадан умид қилади?
Эдуард Лимоновнинг “Суперменнинг сўнгги кунлари”, деб номланган қизиқарли бир китоби бор. Яқинда ўқиб чиқдим. Мазмуни одамларни доим қизиқтириб келадиган кўҳна мавзу – ўлиши аниқ бўлган касалга чалинган инсон ўзини қандай тутади?

«Эдуард Лимоновнинг қаҳрамони Генрих атеистдир. Оғир касалга чалинганини билгач, сўнгги кунларида "супермен" бўлишга қарор қилади. Сўнгги пулларига қурол сотиб олади, ресторанда қуролли босқинчилик уюштиради, сўнг собиқ хотинининг ўйнашини ўлдиради, ўн тўрт яшар қизнинг номусига тегади, банкни ўмаради ва ўзи режа қилганидек француз полициячилари билан отишмада ўлади» (китобдаги воқеалар Парижда бўлиб ўтади).

Худди шу мавзуда Юрий Мамлеевнинг бир ҳикояси бор. Оддий совет прораби, аксар совет одамлари каби атеист: у ҳам саратон касалига чалинганини билиб қолади, шифо топишга умуман умид ҳам йўқ...

– Ҳеч қиси йўқ, деб ўйлайди прораб, – менинг ишларим меҳнатларимда акс этади. Урушдан кейин у ёғочдан бутун бошли кварталга тенг келадиган икки қатли ёғочдан уйлар қурган, шу уйларда одамлар яшайди ва уларнинг хотирасида бўламан.

Ишга келса, қурилиштрестнинг бош муҳандиси у қурган уйлар бузилиб ўрнига янги уйлар тушажаги ҳақида хабар беради.

– Бироқ, фарзандларим борку, деб ўйлайди прораб. Фарзандларим аллақачон улғайиб, ҳаммаси тарқаб кетган.
– Аёлим борку! Токи у ҳаёт экан мени ёдида сақлайди!

Тасодифан аёлининг ўйнаши борлигини билиб қолади, аёли эса, уни тезроқ ўлиб квартираси бўшашини кутаётган бўлади.
Атеист нимадан умид қилади? Ҳеч нарсаси йўқ. Ўлиш эса даҳшат. Олдинда бўшлиқ...

Хуллас гапимнинг аввалига қайтаман, атеистларнинг жуда хавфли тарафини ўзимга кашф қилдим. Бошга оғир синовлар келганида атеист ўзини йўқотиб қўяди. Олдида, келажакда фақат қоп-қора бўшлиқ, деб ишонади. Ва кўп ҳолларда жиноятга қўл уради... Ўлиб кетгандан кейин ҳеч қандай ҳаёт, демак жазо ва мукофот, йўқ деб яшайдиганлардан эҳтиёт бўлиш керак...
Абу МУСЛИМ

Манба: Azon.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Атеист нимадан умид қилади?
[/banner_pushhouse