12:18 / 05.01.2019
5 911

Пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатларни йиғиш жараёни ўзгаради

Пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатларни йиғиш жараёни ўзгаради
Пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатларни йиғиш жараёни тубдан оптималлаштирилади. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилади.

Қайд этилишича, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
- архивлардаги маълумотларнингэлектрон базасини яратиш;
- идоралараро ахборот алмашувини жорий этиш;
- давлат хизматлари маркази орқали пенсия тайинлаш давлат хизматини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Бажариш муддати - 2019 йил 1 май, ижро учун масъуллар - Молия вазирлиги, “Ўзархив” агентлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатларни йиғиш жараёни ўзгаради