06:00 / 09.01.2019
4 204

Собиқ «ТAПОиЧ» ёнидаги уч қаватли кўприк шу йил охиригача ишга туширилади

Собиқ «ТAПОиЧ» ёнидаги уч қаватли кўприк шу йил охиригача ишга туширилади
Фото: «Podrobno.uz»
«Ўзбекистон темир йўллари» собиқ Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси («ТAПОиЧ») ёнидаги уч қаватли кўприкни 2019 йил охиригача фойдаланишга топширади, деб ёзади «Дарё».

Лойиҳага мувофиқ, биринчи босқичда узунлиги 484, кенглиги 26,7 ва вертикал габарити 5,5 метр бўлган туннелни қуриш режалаштирилган.
Автомобиль йўлининг ҳар бир йўналиши уч полосали бўлади. Йўлнинг ушбу қисми ёритиш ва сувни қайтариш тизимлари билан жиҳозланади.

Иккинчи босқичда эса доирасимон йўл ўтказгич қурилади, унинг диаметри 50 метрга, баландлиги эса ер сатҳидан 1 метрга тенг бўлади.
Шунингдек, Шарқий аэропорт ва Maxтумқули кўчаларини бирлаштирувчи кўприк қайта тикланади.

Бундан ташқари, йўлнинг ушбу қисмига замонавий магистрал ётқизилади, бу ушбу йўналишда масофани 20 км га қисқартириш имконини беради.
Уч қаватли йўл ўтказгичнинг жами узунлиги 618 метрни, эни 30 метрни ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Собиқ «ТAПОиЧ» ёнидаги уч қаватли кўприк шу йил охиригача ишга туширилади