
Бугун, 15 январдан Ўзбекистонда «Facebook» ва «YouTube» ҳеч қандай VPNсиз яна ишлаб кетди. Эслатиб ўтамиз, бир неча ойдан буён ушбу ижтимоий тармоқларга тўғридан-тўғри киришнинг имкони бўлмаётган эди.
«Facebook» Ўзбекистон ҳудудида ўтган йилнинг сентябрь ойидан ёпиқ қолаётган эди. «YouTube»га эса октябрь ойининг бошларидан кириш қийинлашганди.
Айни пайтда ҳар иккала ижтимоий тармоқ ҳам VPNсиз очилмоқда. Бироқ ишлаш тезлигида муаммолар ҳамон сезиляпти.
«Downdetector» маълумотларига кўра, «Facebook»нинг ишлашида ҳамон бироз муаммо бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар