22:16 / 16.01.2019
5 757

Қоровулнинг ўзи ўғри бўлиб чиқди...

Қоровулнинг ўзи ўғри бўлиб чиқди...
Шу йил 5 январь куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган "Аполло Фарм Трайд" хусусий корхонасига қарашли омборхонага дераза ўрнида бўлган гипсокартон деворини бузиб кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, у ердан Мирзо Улуғбек тумани Зулайхо кўчасида яшовчи Ш.И.га тегишли 800 дона "Триметазидин дигидрохлорид" номли дори воситаларини ўғирлаб кетган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Жиззах вилояти Зомин тумани Бахт маҳалласида яшовчи, юқоридаги хусусий корхона қоровули М.Ў. ва "Улуғбек" МФЙ Хоразмий кўчасида яшовчи И.Р.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қоровулнинг ўзи ўғри бўлиб чиқди...

Жамият янгиликлари