
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, ўтган 2018 йилда ФҲДЁ органлари томонидан 311,4 минг никоҳ қайд этилди.
Тузилган никоҳлар сонининг юқори ўсиш суръатлари Сирдарё (12,2 %), Жиззах (6,9 %), Тошкент (5,9%) вилоятлари, Тошкент шаҳри (5,7 %) ва Андижон (5,6 %) вилоятига тўғри келди.
2018 йилнинг январь-декабрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 32,3 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилди. Ажримларнинг юқори ўсиш суръатлари Андижон (31,3 %), Тошкент шаҳрига (19,4 %), Сурхондарё (5,6%) ва Тошкент (2,8 %) вилоятларига тўғри келди. Ажримларнинг нисбатан сезиларли камайиши Хоразм (23,1 %) ва Қашқадарё (20,0 %) вилоятларида кузатилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар