Гулнора Каримовага тегишли 800 миллион франкни ўзида сақлашни истамаётган Швейцария ҳукумати пулларни Ўзбекистонга қайтаришга шошмаяпти деб ёзади Kun.uz нашри.
«Швейцария ноқонуний йўл билан топилган бойликни ўзида сақлаб туришдан манфаатдор эмас», – деб жавоб берган ТИВ Гулнора Каримовага тегишли активлар тақдирига қизиққан DW сўровига.
Швейцария прокуратурасининг DW’га билдиришича, жиноий ишни мантиқий якунига етказиш учун суд коллегиясининг қолган тўрт айбланувчига нисбатан қарорини кутиш керак бўлади.
«Кейинги ўттиз йил давомида Швейцария икки миллиард доллардан ортиқ пулни қайтарган - бу бошқа ҳар қандай давлат қайтарган маблағдан кўпроқдир. Аммо ҳозирда қайтарилиши лозим бўлган бойлик билан қандай иш тутиш кераклигига баҳо беришга ҳали эрта», – дейилади Швейцария ТИВ баёнотида.
Маълум қилинишича, асосий масала – унинг Швейцариядаги активларини нима қилиш кераклигига жавоб топиш лозим. Яъни активларни қайтариш ва уларни қандай сарфлаш бўйича томонлар ўртасида ҳужжат имзоланиши зарур.
Ушбу масалада Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Kun.uz'га изоҳ бериб, «бу ўзбек ва швейцар прокуратуралари ўртасидаги идоралараро масала» эканини билдирди.
«Булар очиқланмайди, айни пайтда музокаралар давом этмоқда», – дейди Бош прокуратура матбуот котиби Сурайё Раҳмонова.
Каримованинг собиқ турмуш ўртоғи Мансур Мақсудий ҳам Гулноранинг пулларига даъво қиляпти. Унинг Der Bund газетасига берган интервьюсида Мақсудийларга тегишли бўлган Ўзбекистондаги барча мулклари тортиб олингани ҳақида гап боради.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2015 йил 21 августдаги ҳукмига кўра 5 йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этилган Гулнора Каримова мамлакат ҳудудида жазони ўтамоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?