23:13 / 29.01.2019
5 296

Касса чекларидан заҳарланиш исботланди

Касса чекларидан заҳарланиш исботланди
Ҳамма фойдаланишга рухсат этилган, Терминал, Факс, касса қурилмалари, банкоматлар, авиабилетлар ёки бошқа шу каби қурилмаларда ишлатиладиган термоқоғоз инсон саломатлиги учун жуда хавфли бўлиб чиқди. Шуни таъкидлаб ўтамиз бу заҳарланиш умуман ҳамма чекларда бор. Олимлар 20 мингдан ортиқ тажрибалар ўтказишди ва шундан кейингина ушбу хулосага келишди.

Хулоса шуки ушбу чек қоғозлари инсон саломатлигига жуда жиддий таъсир кўрсатади ва уни заҳарлайди. Термоқоғозда кимёвий модда ишлатилади ва бу келгусида қуйидаги касалликлар: саратон, қандли диабет, бепуштлик, мия нуқсонлари, чақалоқларни ногирон туғилишига ва бошқа 500 дан ортиқ касалликларига сабабчи бўлиши 100% тасдиқланди.

Мутахассислар нимага бу хулосага келишган? Замонавий асримиздаги барча иссиқлик қоғози яъни “термо қоғоз” лар ўзида кимёвий модда “Бисфенол А” сақлайди. Ушбу модда нимаси билан фарқланишига келсак у заҳарли модда ҳисобланади.

Олимлар бу ҳақида бутун дунёга бонг уришдан олдин албатта жуда кўпгина тажрибалар ўтказишди. Шунақа тажрибалардан бирига 24 та кўнгилли ўз эҳтиёри билан қатнашган.

Улардан қон, пешоб намуналари тажрибадан олдин ва кейин маълум вақт оралиқларида олинган. Уларнинг айримларига ҳимоя қўлқоплари бўлган, қолганларида эса йўқ. Тажриба хулосаси, “Бисфенол А” токсинидан заҳарланиш ҳар 100 та тажрибадан 83 тасида 100% қўлқопсиз чек билан алоқада бўлган кўнгиллиларда аниқланган.

Яна шуни айтиб ўтишни жоиз деб топдик, тажрибада жуда юқори заҳарланишни, инсон саломатлигига жуда катта фалокат, ҳатто ўнглаб бўлмас даражадаги ҳолатлар “иссиқлик қоғозлари” билан 1 соатдан кўп алоқа қиладиган ва буни ҳар кун қиладиган инсонларда аниқланган.

Ушбу қоғозлар билан 5 ёки 10 сония алоқада бўлган инсонлар билан ҳам юқорига ҳолатлар учрайди фақат улар камроқ захарланишади.
Қисқа қилиб шуни айтиш керакки заҳарни томчиси ҳам заҳар!

Ушбу сўзлардан сўнг чеклар билан алоқа қиладиган энг замонавий ва машҳур шаҳарларда ҳам қоғозлардаги “Бисфенол А” миқдори текширилди. Унга кўра ушбу заҳарли модданинг энг кам миқдори бор бўлган ҳудуд Франция ва Англия бўлиб чиқди ва уларнинг кўрсаткичи нормадан 50% дан 75% юқори даражада бўлиб чиқди. Демак бошқа ҳудудлардаги чек қоғозлари ҳақида гапириб ўтириш шарт эмас.

Ҳозир ривожланиш жадал кетаётган бир пайтда қайси маҳсулотнинг таркибида нима бор? Буни билиш анча мушкул бўлиб қолмоқда.
“Бисфенол А” ни болалар сув идишларида ишлатиш тақиқланганди, лекин ушбу модда ўша идишнинг қопқоғида борлиги аниқланган.
Диққат! Ҳушёр бўлинг.

“Бисфенол А” ҳар ҳил қуёшдан ҳимояловчи кремлар, атир упалар, совунлар таъсирида жуда тез инсон организимига сўрилади.
Озиқ овқатлар яқинига, чек қоғозларини солишни маслаҳат бермаймиз, ундан сўнг чек билан алоқада бўлгач қўлингизда “Бисфенол А” албатта қолади демак қўлни ювмасдан овқатланиш қайсидир дардли кассаликни дарвозасини очиш билан баробар.

Бу билан биз сизни қўрқитиш ниятида эмасмиз, шунчаки огоҳлантириб қўйиш бизни бурчимиз. Ҳеч ким айтмаса бу душманни йўқлигини билдирмайди.
Нима бўлганда ҳам ўзингизни, ўз оила аъзоларингизни, ҳозирда ҳамма жойда учратиш мумкин бўлган кўринмас ёвдан ҳимоя қилинг!

Чекларни пластиc халталарда сақлаш имконияти мавжуд, агарда шунга зарурат бўлса! Уйда болаларни қўли етмайдиган жойда иложи борича уйда сақламасликни йўлини қидиринг!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Касса чекларидан заҳарланиш исботланди