11:01 / 25.02.2019
4 118

Адлия вазирлигига янги функциялар юкланмоқда

Адлия вазирлигига янги функциялар юкланмоқда
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим қарорларига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимча киритилиши мумкин:

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 10-банди (Вазирлик функциялари) 8-кичик бандида:

иккинчи хатбоши чиқариб ташланади;
учинчи – тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи – саккизинчи хатбошилар деб ҳисобланади;
иккинчи ва тўққизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича олиб борилган ишларни ўрганади, ҳуқуқий тарғибот ҳолатини таҳлил қилади, шунингдек, уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайёрлайди ва таклифлар ишлаб чиқади;

давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий ахборотдан кенг кўламда фойдаланишини таъминлайди, уларнинг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;”.

Қуйидаги мазмундаги тўққизинчи – ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилади:

“давлат органлари, ташкилотлари ва аҳолини қонунчиликнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан ошириш, ушбу фаолиятни ташкил қилишда принципиал янги ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

аҳолининг турли қатламлари, шу жумладан, тадбиркорлар ва ёшларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ижрочилар ва аҳолини қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан яхшилаш мақсадида кенг жамоатчилик фикрини ўрганади, таҳлил қилади, ушбу соҳада ишларни янада такомиллаштириш борасида таклифлар ишлаб чиқади;”.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 8 февралдаги “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2761-сон қарори 4-банди ўз кучини йўқотган деб топилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Адлия вазирлигига янги функциялар юкланмоқда