23:30 / 27.02.2019
4 439

Тошкент шаҳар ЙҲХБ ҳайдовчиларга мурожаат билан чиқди

Тошкент шаҳар ЙҲХБ ҳайдовчиларга мурожаат билан чиқди
2019 йилнинг 26 февраль кунига қадар шаҳар ҳудудида ҳайдовчиларнинг айнан орқага ҳаракатланишлари вақтида 9 та йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилди ва уларда 9 нафар фуқаро тан жароҳатлари олди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси барча турдаги автомототранспорт воситаларининг ҳайдовчиларига ҳамда ҳаракатнинг бошқа иштирокчиларига мурожаат қилди.

“Ҳурматли ҳайдовчилари ва йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланиш вақтида доимо ҳушёр бўлинг! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳаракатланинг. Ҳайдовчилар, транспорт воситасини бошқариш жараёнида, айниқса орқага ҳаракатланишда ён ойналардан самарали фойдаланинг, лозим бўлса орқа ойнадан кўриниш етарли бўлмаса, эринманг, автомашинадан тушиб, бир карра орқа томонни кўздан кечиринг. Бу хавфсизликни таъминлаш, инсонлар ҳаётини асрашда жуда ҳам муҳим омил эканлигини унутманг!” - дейилади мурожаатда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳар ЙҲХБ ҳайдовчиларга мурожаат билан чиқди