06:02 / 28.02.2019
6 477

Ўзбекистонда исиш жараёни икки баробар тезлик билан юз бермоқда

Ўзбекистонда исиш жараёни икки баробар тезлик билан юз бермоқда
Тошкентда "Ўзбекистон Республикасининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Тўртинчи Миллий Ахборотномасини тайёрлаш" лойиҳасига бағишланган тадбир ўтказилди, деб ёзади ЎзА.

– Иқлим ўзгаришининг асосий сабаби – атмосферада иссиқхона газлари концентрациясининг ортишидир, - дейди "Ўзгидромет" мутахассиси Р. Тарянников. – Бунга метан, углеводород, азот кабиларнинг ҳавога кўп мидорда кўтарилишини айтиш мумкин. Саноатнинг айниқса, қазилма ёқилғи-кўмир, нефть, бензин ишлатиш ва қазиб олиш жараёни ортиши иқлим ўзгаришида асосий фактор ҳисобланмоқда.

Агарда бу йилги қишнинг нега иссиқ келганига қизиқадиган бўлсак, бунинг сабаби ҳам иқлимдаги ўзгаришлар ҳисобланар экан. Иқлим ўзгаришлари борасидаги кузатувлар 1876 йилда бошланган бўлса, ўтган йиллар давомида Тошкентда ўртача ҳарорат ортиб бормоқда.
Бошқа давлатларга нисбатан Ўзбекистонда бу жараён икки баробар тезлик билан юз бераётган экан. Бунинг сабабини мутахассислар шундай изоҳлади.

– Сабаби Ўзбекистон қирғоқчилик ҳудудида жойлашган, – дейди "Ўзгидромет" бош директори биринчи ўринбосари Б.Нишонов. – Денгиз ва океанлар биздан анча олисда жойлашган. Агарда сув яқинроқ бўлса, газларнинг салбий оқибатлари нисбатан камайган бўларди.
Мисол учун, Японияда бу борадаги ўрганишларда океанлар 30 фоиз иссиқхона газларини ўзига сингдириши аниқланган.

Йиғилишда иқлим исиши экотизимлар ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши, Қорақалпоғистон, Сурхондарё, Бухоро ва Хоразм вилояти каби минтақаларда экологик вазиятнинг кескинлашувига, йил мобайнида жазирама давр давомийлигининг ортиши ва кучайиши натижасида аҳоли ўртасида касалликларнинг кўпайиши, шунингдек, бошқа хавфли табиат ҳодисалари – селлар, тошқинларнинг тез-тез такрорланиши, юқори тоғлардаги кўлларнинг ўпирилишига олиб келиши мумкинлиги қайд этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда исиш жараёни икки баробар тезлик билан юз бермоқда