
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖда автобус йўналишларида мунтазам ўтказилаётган мониторинг натижалари бўйича кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Аниқланган муаммолар, уларни бартараф этиш чоралари атрофлича муҳокама этилди, деб хабар беради Kun.uz.
Автобуслардаги носозликлар, ҳайдовчи ва чиптачилар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар йиғилишнинг бош мавзуси бўлган. Жумладан, автобусларда ҳамон антисанитария ҳолатларининг учраётгани, салон қисмларидаги носозликлар ўз вақтида бартараф этилмаётгани, ҳайдовчиларнинг “GPS” тизимини қасддан ўчириш каби қатор ҳолатларнинг қайд этилаётгани таъкидланган.
Айниқса, 1-, 2-, 4-автобус саройларига қарашли автобусларда ана шундай ўзбошимчалик ва ўзбўларчиликларга йўл қўйилаётгани кўп аниқланган.
Йиғилиш хулосасига кўра, бундай ҳолатларга масъулиятсизлик билан қараган ҳайдовчилар ишдан олинди.
Бундан олдин, Тошкентда бир нечта автобус йўналишга чиқарилмагани, уларнинг санитария ва техник ҳолати талаб даражасида бўлмагани ва ҳайдовчиларнинг, чиптачиларнинг муомала маданияти талаб даражасида эмаслиги айтилган эди. Олдинроқ эса автобусга чиққан йўловчига қўпол муомала қилганлиги учун бир нафар ҳайдовчи ва чиптачига ҳайфсан берилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар