17:51 / 25.03.2019
4 286

Алиментни ёпди-ёпди қилмоқчи эди

Алиментни ёпди-ёпди қилмоқчи эди
Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва Мажбурий ижро бюроси Урганч туман бўлими ходимлари томонидан Урганч туманида яшовчи фуқаро С.Ю.Янгибаевнинг мурожаатига асосан тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тезкор тадбирда, Урганч шаҳар, “Н.Кубро” кўчасида яшовчи, Ф.Сабурбоев, ҳеч қаерда ишламасдан ва фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, фирибгарлик йўли билан енгил даромад топиб бойиш мақсадида, олдиндан ўзига таниш бўлган З.Яқубованинг илтимосига кўра, тамомланган ижро иши бўйича С.Янгибаевдан пул ундириш мақсадида, ундан “1 млн. сўм пул эвазига ушбу пулларни ундирувчи З.Яқубовага бериб, алимент ишини ёпиб бераман” деб алдаб, ишончини суистеъмол қилиб, 1 млн. сўм пулларни Урганч тумани, Мустақиллик кўчасида жойлашган қурилиш моллари дўкони ёнида олган вақтида, Бюронинг Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Урганч туман бўлими ходимлари томонидан ушланди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро Ф.Сабурбоев томонидан ўз ихтиёри билан 1 млн. сўм текширувларга тақдим қилинди ва ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат бўйича фуқаро Ф.Сабурбоевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, терговни ташкиллаштириш учун Урганч туман прокуратурасига юборилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алиментни ёпди-ёпди қилмоқчи эди