
Фото: Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ
Қамчиқ довонидан ўтувчи «Фарғона ҳалқа йўли» автомобиль йўлида икки жойда ҳайдовчилар учун кичик қаҳвахоналар ташкил этилди. Бу ҳақда Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот гуруҳига таяниб «Дарё» маълум қилди.
— Мақсад узоқ масофадан, айниқса тунги вақтда келаётган ҳайдовчилар ҳушёрлигини ошириш, чарчоқ аломати сезилганда тетиклаштиришдан иборат. Уларга ушбу қаҳвахоналарда бепул равишда қайноқ қаҳва ва чой таклиф этилмоқда, — дейди гуруҳ катта инспектори Шокиржон Ҳошимов.

Фото: Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ
Биринчиси Тошкент — Ўш йўлининг 221-километридаги назорат масканида, иккинчиси Наманган мунтазам йўл-патруль хизмати масканида ташкил этилган қаҳвахоналарда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатлари акс этган видеолавҳалар намойиши ҳам йўлга қўйилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар