07:30 / 01.04.2019
4 742

Самарқандда ака-укалар жиянини «тарбиялайман» деб уриб, ўлдириб қўйди

Самарқандда ака-укалар жиянини «тарбиялайман» деб уриб, ўлдириб қўйди
Фото: ИИВ
2019 йил 29 март куни Навоий вилояти, Хатирчи тумани Урганжи қишлоғида яшовчи Ҳ.Х. Учқудуқ тумани, Йўлчилар қўрғонида яшовчи акаси З.Х. билан Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани, Кўмир қишлоғида яшовчи опаси Д.Х.нинг уйига келган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Бу ерда ака-укалар вояга етмаган жияни Б.А.ни тарбиялаш мақсадида танасининг турли жойларига таёқ билан уриб, жароҳат етказган. Оқибатда боланинг соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли уни бошқа хонага олиб чиқиб, ётқизиб қўйилган.

Б.А. олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ака-укалар ҳибсга олинди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда ака-укалар жиянини «тарбиялайман» деб уриб, ўлдириб қўйди