06:00 / 06.04.2019
3 283

Тошкентда тўй кортежи ҳайдовчилари жаримага тортилди

Тошкентда тўй кортежи ҳайдовчилари жаримага тортилди
Фото: «Тошкент» телеканали
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида тўй кортежи ҳайдовчилари маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда «Тошкент» телеканали дастурида хабар берилди.

Жорий йилнинг 2 апрель куни Амир Темур ва Осиё кўчалари чорраҳаси кесишмасида жами тўртта Range Rover русумли автомашиналар гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб келаётган вақтда йўл-патруль инспектори томонидан тўхтатилган. Боиси, улар йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳамда орқа томондаги транспорт воситалари ҳайдовчиларига ноқулайликлар туғдирган. Ушбу қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённома тузилган.

«Маъмурий жавобгарлик кодексининг 129-моддасига асосан ҳар бир ҳайдовчи энг кам иш ҳақининг икки баробаридан жарима тўлайдиган бўлди. Шунингдек, огоҳлантириш ва профилактик суҳбат ҳам ўтказилди», — дейди йўл-патруль хизмати ходими.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда тўй кортежи ҳайдовчилари жаримага тортилди