Ўзбекистонда пенсия ёшини қайта кўриб чиқиш таклиф этилмоқда, унга кўра, пенсия ёши фуқароларнинг иш стажи билан боғланади. Молия вазири ўринбосари Ёрқин Турсунов 18 апрель куни “Пенсия тизими ислоҳоти ва хорижий давлатлар тажрибаси” халқаро даражадаги конференцияси доирасида Kun.uz нашрига берган интервьюсида шу ҳақида маълум қилди.
“Бугунги конференцияда муҳокама қилинаётган энг муҳим масалалардан бири таклиф этилаётган янги Концепция лойиҳасида пенсия ёшини қайта кўриб чиқиш масаласи долзарб бўлиб турибди. Ўтган йили Концепциянинг дастлабки вариантида пенсия ёшини аёллар учун – 58, эркаклар учун эса 65 ёшга ўзгартириш таклиф этилган эди. Бироқ бу таклиф анча қаршиликларга учради. Шу боис янги Концепция вариантида биз бошқача вариантни муҳокама учун таклиф қиляпмиз. Унга кўра, пенсияга чиқиш ёшини фуқароларнинг иш стажи билан боғланади. Иш стажи қанча кўп бўлса, пенсияга шунча эрта чиқиш имконига эга бўлади”, - деди вазир ўринбосари.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди