11:55 / 03.05.2019
3 130

Сенат раиси миллиардлаб маблағлар қандай қилиб четга чиқиб кетиши ҳақида гапирди

Сенат раиси миллиардлаб маблағлар қандай қилиб четга чиқиб кетиши ҳақида гапирди
15 йил аввал қабул қилинган ва такомиллаштирилмаган «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонун суғурта бозоридаги замонавий талабларга жавоб бермай қолган, деб ҳисоблайди Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев.

3 май куни ўз ишини бошлаган Сенатнинг 19-ялпи мажлисида Ниғматилла Йўлдошев ўз кириш сўзида «қонунчиликдаги бўшлиқлар, айрим вазирлик ва идоралар масъулларининг совуққонлиги ва эътиборсизлиги оқибатида миллиардлаб маблағлар мамлакат иқтисодиёти ривожига жалб этилмасдан, четга чиқиб кетиши» ҳақида гапирди.

«10 минг 200 нафар профессионал иштирокчи фаолият кўрсатадиган суғурта бозорини Молия вазирлиги ҳузуридаги бор-йўғи 6 нафар ходим ишлайдиган суғурта назорати инспекцияси қўштирноқ ичида «назорат қилмоқда».

Мазкур ташкилот ўз зиммасидаги ваколат ҳамда вазифаларини тўлақонли амалга ошириш имкониятига эга эмас», - дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Маълум қилинишича, мазкур ташкилотлар чет элдаги суғурта компанияларига 2017 ва 2018 йилларда 275 млрд. сўм ёки қарийб 33 млн. АҚШ долларига тенг суғурта тўловларини ўтказиб берган. Ўзбекистонга суғурта ташкилотларига қайта суғурталаш учун келиб тушган суғурта тўловлари эса шу даврда бор-йўғи 10,5 млрд. сўмни ёки 1,2 млн. долларни ташкил этган, яъни чиқиб кетганига нисбатан 30 баробар кам кирган.

«Биргина АLFA-INVEST суғурта компанияси икки йилда жами 81,4 млрд. сўм ёки 9,6 млн. доллардан зиёд суғурта тўловларини чет эл суғурта компанияларига тўлаб берган. Бироқ, чет элдан мазкур компанияга бир сўм ҳам келиб тушмаган», - дейди Йўлдошев.

Таъкидланишича, қонундаги қайта суғурталаш йирик объектларни суғурталашда суғурталовчи ташкилотнинг ўз имкониятлари етмай қолганида, суғурта мажбуриятини бошқа суғурталовчи билан ҳамкорликда ўз зиммасига олиш учун яратилган имкониятдир.

«Ҳолбуки, мазкур норма амалиётда миллиардлаб сўмнингчетга чиқиб кетишига қўштирноқ ичида «хизмат қилмоқда», - дея қўшимча қилган у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сенат раиси миллиардлаб маблағлар қандай қилиб четга чиқиб кетиши ҳақида гапирди