21:38 / 04.05.2019
3 612

Ички ишлар вазири: Тунги клубларда хавфсизликни таъминлаш қоидалари ҳақида

Ички ишлар вазири: Тунги клубларда хавфсизликни таъминлаш қоидалари ҳақида
Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов тунги вақтларда ишловчи ресторанлар, кафе ва бошқа кўнгилочар масканларга қўйилган хавфсизликни таъминлаш бўйича минимал талаблар тўғрисида маълум қилди, деб хабар беради «Газета.uz».

Сенатнинг 19-ялпи мажлисида сенаторлар ички ишлар вазирига 2019 йилги Давлат дастурининг 38-бандида 5 февралгача ресторан, кафе ва бошқа кўнгилочар объектларда ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш талабларини ўрнатган ҳолда уларнинг тунги пайтда ишлаш тартибини белгилашни кўзда тутган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиши кераклигини эсга олди.

Пўлат Бобожонов лойиҳа устида олиб борилаётган ишларга изоҳ берар экан, биргина Тошкентнинг ўзида тунги клублар яқинида қотиллик ёки тан жароҳати этказиш билан якунланган 7 та жиноят содир этилгани, жумладан «Aurum 898» тунги клубида спортчи Жамшид Кенжаевнинг ўлдирилганини қайд этди.

«Биз кўнгилочар жойларда ягона тартибни ўрнатиш бўйича ҳукуматга қарор лойиҳасини кўриб чиқиш учун киритдик. Очиқ айтаман, жамоат тартибини сақлаш бўйича жуда қаттиқ талабларни таклиф қилдик. Сўнгра иш тўхтатилди. Кейин эса Президент администрацияси топшириғи билан яна талабларни қайта кўриб чиқдик. Тадбиркорлар ҳуқуқларини чекламаслик ва хавфсизликни таъминлашда қўшимча харажатлар пайдо қилмаслик учун, сайёҳлар оқимини ҳисобга олган ҳолда, иккинчи лойиҳани ишлаб чиқдик ва Савдо-саноат палатаси, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш органлари билан биргаликда Президент администрациясига киритдик», — деди ички ишлар вазири.

ИИВ раҳбари ҳужжатда жамоат тартибини сақлаш бўйича «минимал талаблар»ни ўрнатиш таклиф этилаётганини қайд этди. Жумладан, видеокузатув тизимлари ўрнатилиши, туташ ҳудудлар ва автотураргоҳлар ёритилиши, ўт ўчириш ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур воситалар мавжуд бўлиши ва фавқулодда вазиятларда эвакуация масалалари ҳал этилган бўлиши зарур.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ички ишлар вазири: Тунги клубларда хавфсизликни таъминлаш қоидалари ҳақида

Жамият янгиликлари