
Тошкент шаҳар Учтепа туманининг тўртта секторига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабар қилинишича, Абдуллаев Фарҳод Равшанович Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳокими, Аширматов Рустам Маҳмуджанович Учтепа тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, Азимов Жобир Одилович Учтепа тумани прокурори ва Аҳмедов Сайфулло Негматович Учтепа тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, 10 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Учтепа туманида бўлиб, туман раҳбарлари, маҳаллалар раислари, зиёлилар, мутасаддилар билан учрашув ўтказганди. Ҳоким ва туманнинг бошқа раҳбарлари давлат раҳбарининг ушбу туманга ташрифи якунларига кўра ишдан олинганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар