17:23 / 24.05.2019
3 038

Сергелида бузилаётган ёғочли уйлар тўғрисида изоҳ берилди

Сергелида бузилаётган ёғочли уйлар тўғрисида изоҳ берилди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинган масала юзасидан воқеа жойига чиқиб, ёғоч уйларнинг бузилишига оид масалани ўрганди ва муддатдан олдин демонтаж ишлари бошланганлиги ҳақидаги маълумотга изоҳ киритди.

Маълум қилишича, 5-уй 7-хонадон эгаси Усмон Мўминовга бузилаётган 3 хонали уй-жойи ўрнига умумий майдони каттароқ бўлган 28 та кўп қаватли уйнинг юқори қаватларидан хонадонлар таклиф этилган. Бироқ, рафиқаси диабет касаллига йўлиққани сабабли у пастки қаватлардан 3 хонали уй сўрамоқда. Икки кун давомида Мўминовлар оиласи ўзлари танлаган янги уйга кўчишади.

22-уй, 6-хонадон эгаси Отабек Ниёзалиев эски, ёнғин хавфли юқори бўлган ёғоч уйлардан қулай шароитли, сифатли, янги уйларга кўчаётганидан хурсандлигини билдирган. Лекин унга кўчишдан олдин янги уйга эгалик хуқуқини таъминлайдиган ҳужжатни тақдим этишларини сўрамоқда. Масъуллар тез орада бу муаммо ҳал этилишини айтишган.

“Шунингдек, ҳокимият томонидан фуқаролар яшаб турган уйда муддатдан олдин демонтаж ишларини бошлаб юборган мутасадди шахсларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилди”, - дейилади хабарда.

Хабарда таъкидланишига кўра, ҳозирги кунда ёғочли уйларда истиқомат қилган 32 оиладан 29 таси қулай, сифатли ва майдони каттароқ бўлган янги уйларга кўчирилган. Янги қурилган уйларга қўчирилган 18 нафар хонадон эгаларида туман ҳокими ўринбосари томонидан имзоланган кафолат хати мавжуд.

Хабарда бир ярим ой муддат ичида ушбу оилаларга ҳам мулк хуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши қўшимча қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергелида бузилаётган ёғочли уйлар тўғрисида изоҳ берилди