Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг раҳбар, ўқитувчи ва концертмейстерлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирликларининг болалар мусиқа ва санъат мактаблари раҳбар, ўқитувчи ва концертмейстерларининг ойлик маошларини умумий таълим мактаблари ўқитувчилари маошига тенглаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.
2019 йил 1 августдан бошлаб болалар мусиқа ва санъат мактаблари раҳбар-ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори ўқитувчи ва концертмейстерлар учун 1.6 баробар ҳамда раҳбарлар учун 1.9 баробарга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:
болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятида хорижий мамлакатларнинг мусиқа ва санъат соҳасидаги энг яхши ютуқлари асосида замонавий таълим бериш технологияларини жорий этади;
болалар мусиқа ва санъат мактабларида таълим сифатини оширишда ўз ҳиссасини қўшаётган, узоқ йиллар мобайнида самарали фаолият кўрсатиб келаётган, фидоий педагог-ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, ижтимоий муҳофаза қилишни яхшилаш ҳамда уларнинг самарали фаолият кўрсатишларини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маданият вазирлиги билан биргаликда болалар мусиқа ва санъат мактаблари раҳбар-ходимларининг лавозим маошлари миқдорини мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқишни таъминлайди.
Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори 1-иловаси 5-, 5.1-банди, 2-иловаси 1.8., 2.8.-банди ҳамда 3-иловаси 3-бандларидаги жадвалларда кўрсатилган болалар мусиқа ва санъат мактаблари сўзлари чиқариб ташланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди
Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари...
АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди
Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак?
Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди
ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони
“Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди?